Тошкентда иккита кўча вақтинча ёпилади
Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги «Асака» кўчасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари сабабли коммунал тармоқларни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли «Асака» кўчасининг Паркент-2 тор кўчаси кириш қисмидан Махатма Ганди кўчасига қадар қисмида автоуловлар ҳаракати 10 октябрь соат 17:00 га қадар вақтинча чекланади.
Шунингдек, Мирзакалон Исмоилий кўчасининг «Асака» кўчаси билан кесишмаси вақтинча ёпилган.
“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.