Шофиркон туғруқхонасида жанжал: аслида нима бўлган?
Ижтимоий тармоқларда Шофиркон туманида жойлашган туғруқ комплексида содир бўлган ҳолат юзасидан видео тарқалди.
Видеода ёши кекса фуқаронинг шифокорларни порахўрликка айблаб, эшик ойнасини синдиргани ва бир аёлнинг ерда йиқилиб ётгани ҳолати акс этган. Унда фуқаро, яъни туғилган чақалоқнинг бобосининг айтишича, туғруқ комплексидан болани олиб чиқиш учун шифокорлардан бири ундан пул беришини талаб қилган. Улар сўралган пулни беришмаса, она ва болани уйига рухсат бермасликларини билдиришган. Шундан сўнг фуқаро тиббиёт ходимлари билан тортишувга борган.
Видеохабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.