Украинанинг НАТОга қабул қилиниши учинчи жаҳон урушини англатади

Украинанинг НАТОга қабул қилиниши учинчи жаҳон урушини англатади

epa07674975 Hungarian Foregin Minister Peter Szijjarto speaking during a press conference in Tirana, Albania, 26 June 2019. Peter Szijjarto is on an official visit in Albania. EPA-EFE/MALTON DIBRA

Агар Украина ҳозирги шароитда НАТОга қабул қилинса, бу учинчи жаҳон урушининг бошланишини англатади. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Украина Россия билан уруш ҳолатида бўлиб турибди. Ва НАТОнинг анъанавий чизиғи туфайли, агар Украина ҳозирги шароитда иттифоққа қабул қилинса, бу учинчи жаҳон урушининг бошланишини англатади. Биз эса ҳар доим Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка қарши бўлганмиз”, — деди у газ форуми чоғида журналистларга.

Россия Федерацияси Украинада Россиянинг махсус операциясини бошлашига Киевнинг алянс сари интилгани сабаб бўлганини бир неча бор таъкидлаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: