Зеленский Германияни Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди

Зеленский Германияни Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди

Украина президенти, шунингдек, Германия канцлери Олаф Шолцга Берлин томонидан Киевга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

 

«Германия томонидан етказиб берилган Gepard, IRIS-Т ва Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари минглаб одамларнинг ҳаётини рус терроридан сақлаб қолишга ёрдам берди», — дея таъкидлади Владимир Зеленский Берлинда Олаф Шолц билан учрашувда.

 

Шу билан бирга, Украина раҳбари Берлинни келгуси йилда Киевни қўллаб-қувватлаш даражасини пасайтирмасликка чақирди. Зеленский, шунингдек, уруш “2025 йилдан кечикмасдан” якунланишига умид билдирди ва Германия канцлерига ўзининг “ғалаба режасини” тақдим этишга ваъда берди.

 

Ўз навбатида, Шолц Киевни қўллаб-қувватлашни сусайтирмаслик ва Путин томонидан қўйилган шартлар қабул қилинмаслигига ваъда берди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: