«Барселона» Мессига ҳали ҳам маош тўламоқда

«Барселона» Мессига ҳали ҳам маош тўламоқда

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси Каталония клубидан маош олишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» хабар бермоқда.

 

Манбага кўра, Мессидан ташқари «Барселона» ҳамон Жорди Альба ва Серхио Бускетсга ҳам маош тўламоқда. Қайд этилишича, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти жорий мавсум якунига қадар футболчилар олдидаги барча қарзларни тўлаб беради.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳар учала футболчи ҳам ҳозирда Американинг «Интер Майами» жамоасида тўп тепади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: