Россия БРИКС ҳамкорларини ХВЖ’га муқобил яратишга чақирмоқда
Бу йил БРИКС гуруҳига раислик қилаётган Россия ўз ҳамкорларини шу ой охирида бўлиб ўтадиган БРИКС саммити олдидан Ғарб давлатларининг сиёсий босимига қарши туриш учун Халқаро Валюта Жамғармасига (ХВЖ) муқобил восита яратишга чақирди.
Дастлаб Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитойни ўз ичига олган БРИКС кенгайиб, Жанубий Африка, Миср, Эфиопия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонини қамраб олди.
БРИКСга аъзо давлатлар молия ва марказий банкнинг етакчи вакиллари шу ҳафта Москвада учрашмоқда.
Йиғилишга мезбонлик қилаётган Россия молия вазири Антон Силуанов, глобал молиявий тизим Ғарб давлатлари томонидан назорат қилинаётганини ва жаҳон иқтисодиётининг 37 фоизини ташкил этувчи гуруҳ муқобил яратиши кераклигини айтди.
«ХВЖ ва Жаҳон банки ўз вазифаларини бажармаяпти. Улар БРИКСга аъзо давлатлар манфаати йўлида ишламаяпти», деди Силуанов учрашувнинг биринчи кунидаги тадбирда.
Россия 2022 йил февралида Украинага бостириб кирганидан сўнг Ғарб томонидан санкциялар туфайли Россия доллар ва евродаги валюта захиралари музлатиб қўйилди ва молия тизимига жиддий зарба берилди. Мамлакат халқаро капитал бозорларидан узилиб қолган.