Туркия Россиядан пўлат сотиб олишни чеклайди
Туркия Россиядан сотиб олинадиган пўлат маҳсулотларига бож жорий қилди. «Эндиликда Россия пўлатига ишлаб чиқарувчига қараб 6 дан 9 фоизгача қўшимча солиқ тўланади», дейилади Туркия ҳукуматининг Расмий газетада чоп этилган қарорида.
«5 йил муддатга жорий қилинган ушбу чора-тадбирлардан кўзланган мақсад маҳаллий пўлат ишлаб чиқаришга зарар етказадиган адолатсиз рақобатнинг олдини олиш», дея тушунтирди Туркия Вазирлар Маҳкамаси. Анқара Ҳиндистон ва Япония пўлат ишлаб чиқарувчилари учун ҳам худди шундай божлар жорий қилмоқда. Хитой пўлати учун божлар тақиқланган даражада — 43% гача ўрнатилади.
Шу билан бирга, россиялик пўлат ишлаб чиқарувчилар Россиянинг Украинага қарши уруши фонида жорий этилган санкциялар туфайли хорижда сотиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда: январ-август ойларида Россия денгиз портлари орқали қора металлар экспорти 15 фоизга қисқариб, 12,5 миллион тоннани ташкил этди. Россия темир йўллари тармоғи орқали экспорт ҳам 15 фоизга қисқариб, 19,5 миллион тоннага тушди.