Остонада ёққан қор сабаб 1 кунда 100 дан ортиқ ЙТҲ содир бўлди
Қозоғистоннинг Остонда шаҳрида 12 октябрь куни ёғган қор ортидан бир суткада 118 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Орда.кз” хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахт йўлларидаги ЙТҲ оқибатида 12 киши жароҳатланган. Полиция департаменти ҳайдовчи ва пиёдаларни об-ҳаво шароити ёмонлашганда эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.