Қарши шаҳри ва Денов туманида 372,2 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари топилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган У.Д. “I.S.” МЧЖга қарашли “Қизилтепа” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида қалбаки акциз маркали турли номдаги жами 1 791 дона алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 51,2 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Б.С.” МЧЖ раҳбари Ш.А. “С.Ш.” МЧЖга қарашли Денов тумани “Нурли манзил” МФЙ ҳудудидаги омборхонада 4 турдаги жами 11 697 дона умумий баҳоси 321 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.