Умра лицензиясининг янги шартлари эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли қарори билан, Дин ишлари бўйича қўмита Умра хизматларини ташкил этиш учун турфирмаларга янги лицензия шартларини эълон қилди:
– 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни “Зиёрат жамғармаси”га захира қилиб қўйиш;
– Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида мутахассисни тайинлаш;
– Турфирма штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
– Вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;
– Ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;
– Зиёратчилар учун Саудия Арабистонининг фақат “Умра визаси”ни расмийлаштириш – бошқа виза билан олиб бориш ноқонуний ҳисобланади;
– Умра хизматлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар учун тўловларни банк орқали амалга ошириш;
– Зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, хусусан ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш;
– Халқаро йўналишда 2-йилдан кам бўлмаган тажрибага эга, бу даврда йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпания билан ҳамкорлик қилиш;
– Зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш ва қайтиш авиачипталарини харид қилиш;
– Зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;
– Умра хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;
– Хизматларни лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойдаги ваколатхона ёки филиал орқали кўрсатмаслик.