Исроил Ҳизбуллоҳнинг Ливаннинг чегара ҳудудларига киришига рухсат бермаслигини айтди
Исроил, ҳатто Исроил армиясининг қуруқликдаги операцияси якунланганидан кейин ҳам, Ҳизбуллоҳ шиа гуруҳининг Ливан жанубидаги чегара ҳудудларига қайтишига рухсат бермайди . Бу ҳақда мудофаа вазири Ёав Галант маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости» .
Унга кўра, ҳозирда Исроил армияси Исроил билан чегарадан биринчи чизиқдаги гуруҳнинг ер ости инфратузилмаси ва туннелларини вайрон қилмоқда.
«Биз нафақат бу жойларнинг барчасини йўқ қиламиз, балки террорчиларнинг у ерга қайтишига ҳам йўл қўймаймиз», — дея хулоса қилди Галант.