Навалнийнинг қизи Камала Харриснинг штаб-квартирасида
Ўлдирилган россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг қизи – Даря бир неча ойдан буён АҚШ президентлигига номзод Камала Харриснинг сайлов штабида ишлайди.
Тегишли маълумотлар унинг Линкедин ижтимоий тармоғидаги шахсий блогида жойлаштирилган.
Унинг вазифаларига кўнгиллилар билан мулоқот қилиш ва уларга раҳбарлик қилиш киради.
23 февраль куни АҚШ президенти Жо Байден Сан-Франсискода Алексей Навалнийнинг беваси ва қизи билан учрашди. Сиёсатчи Юлия ва Даря Навалнийга ҳамдардлик билдириб, унинг «мерослари яшашда давом этишини» таъкидлади.