Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирлари учрашди
Учрашувда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ҳамда сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Ушбу учрашувда Озарбайжон энергетика вазири ўринбосари меҳмон сифатида иштирок этди.