Тошкент ҳокимлиги кунлар салқинлашгани сабаб аҳолидан кўча ҳайвонларини парвариш қилишни сўрайди
Ҳайдовчилардан автомобилни ўт олдиришдан олдин, унинг ғилдираклари ва капоти остида кучук ва мушуклар йўқлигини текшириш сўралмоқда.
“Бир муддат шошманг, машинани текшириш учун бир дақиқа вақт ажратинг. Имконингиз ва хоҳишингиз бўлса, бошпанасиз жониворга бошпана ёки озуқа беринг”, дейилади ҳокимлик мурожаатида.