Умра лицензиясини олиш учун янги талаблар эълон қилинди
Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:
вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;
$1 млн миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;
ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;
зиёратчилар учун Саудия Арабистонининг фақат Умра визасини расмийлаштириш.