UNIFIL нима?

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари 1978 йилдан бери Ливанда жойлашган, аммо бугунги кунда улар Исроил томонидан таҳдид қилинмоқда.

Исроил ҳарбийлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги муваққат кучлари (UNIFIL), Ливандаги халқаро тинчликпарвар кучларини ўққа тутди, дейилади БМТ баёнотида.

«Бугун эрталаб Исроил армияси Меркава танки УНИФИЛнинг Нақурадаги штаб-квартирасидаги кузатув минораси томон ўқ узиб, тўғридан-тўғри унга тегиб, қулаб тушиши оқибатида икки тинчликпарвар яраланди», деди якшанба куни UNIFIL вакили.

UNIFIL нима?

UNIFIL – БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 1978 йил март ойида, Исроил Ливанга бостириб кирганидан бир неча кун ўтиб ташкил этилган тинчликпарвар миссия.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроилни Ливандан чиқиб кетишга чақирувчи 425 ва 426 резолюцияларни қабул қилган. Шунингдек, улар УНИФИЛни ташкил этишга қарор қилишган.

Уни ташкил этган қарорга кўра, UNIFIL учта мақсадни амалга ошириш учун Ливанга жойлаштирилган: «Исроил кучларининг олиб чиқиб кетилишини тасдиқлаш, халқаро тинчлик ва хавфсизликни тиклаш, Ливан ҳукуматига ҳудуддаги самарали ваколатларини қайтаришни таъминлашда ёрдам бериш».

Хўш, улар аскарларми?

Йўқ.

Айрим тинчликпарвар кучлар ўз ватанларида аскар бўлган бўлиши мумкин. Аммо тинчликпарварлик миссияларида улар жангга киришмайди.

Тинчликпарварлар холис бўлишлари керак ва улар фақат ўзлари жойлаштирилган давлатнинг розилиги билан ҳозир бўлишлари керак.

Дўстларингизга ҳам юборинг: