Америкаликлар Юпитер йўлдошида ҳаёт қидирмоқда

Америкаликлар Юпитер йўлдошида ҳаёт қидирмоқда

Europa Clipper космик кемаси Юпитер сунъий йўлдоши – Европада яшаш учун қулай шароитлар бор-йўқлигини ўрганиш учун коинотга йўл олди, деб хабар қилди NASA матбуот хизмати.

 

Zond SpaceX компаниясининг Falcon Heavy оғир ракета ташувчиси ёрдамида учирилди. Europa Clipper Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги Кеннеди космик марказининг 39А учириш мажмуасидан АҚШнинг Шарқий соҳили вақти билан соат 12:06 да учиб кетди.

 

Қурилма 2030 йил апрель ойида Юпитер орбитасига чиқиш учун тахминан 2,9 миллиард км масофани босиб ўтиши керак. Космик кема Европа бўйлаб ўзининг илмий парвозларини 2031 йилда амалга ошира бошлайди. Зонд, NASA таъкидлашича, агентлик Юпитерга юборган энг мураккаб илмий асбоблар тўплами, жумладан, радарлар, камералар, иссиқликни ўлчаш асбоблари билан жиҳозланган.

 

Europa Cлиппернинг учта асосий илмий мақсади йўлдошнинг муз қобиғи қалинлигини аниқлаш, муз ости океанининг таркиби ва геологиясини ўрганишдир. «Агар миссия Европанинг яшашга яроқлилигини аниқласа, бу бизнинг Қуёш тизимимизда ва ундан ташқарида яшашга яроқли дунёлар тахмин қилинганидан кўра кўпроқ эканлигини англатиши мумкин,» – дейилади хабарда.

 

Европа – Юпитернинг сайёрадан узоқлиги бўйича олтинчи йўлдошидир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: