Исроил БМТ тинчликпарвар кучларига танк билан ҳужум қилди

БМТ миссияси якшанбадан душанбага ўтар кечаси ЦАХАЛ танклари Ливан жанубидаги “Мовий дубулғалар” базасига бостириб кирганини тасдиқлади.
Танклар чекингач, яқин атрофда бир нечта артиллерия снарядлари портлаган, натижада 3 киши яраланган ва яна 15 киши кимёвий заҳарланишга хос аломатлар билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Бош вазир Нетаньяху тинчликпарвар кучларни кетишга чақирди, бироқ БМТ Хавфсизлик кенгаши “кўк дубулғалар”ни чақириб олишдан бош тортди ва ЕИ раҳбарияти Исроилдан “ҳайратланарли қоидабузарликлар” учун тушунтириш талаб қилди.