Қодиров Саудия Арабистони шаҳзодаси билан учрашди

Қодиров Саудия Арабистони шаҳзодаси билан учрашди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Саудия Арабистонида шаҳзода Турки бин Муҳаммад бин Фаҳд бин Абдулазиз билан учрашди . Тафсилотларни сиёсатчи ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

«Биз бир қатор ижтимоий-иқтисодий характердаги долзарб масалаларни, шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилдик», — деди Чеченистон раҳбари.

У, шунингдек, томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари уларнинг «умумий фаровонлигига» олиб келишига ишонч билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: