Трамп митинги ўтказиладиган жой яқинида қуролланган эркак қўлга олинди
Риверсайд округи шерифи Чад Бьянко АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга янги суиқасднинг олдини олган бўлиши мумкинлигини айтди. Маҳбуснинг исми – 49 ёшли Вем Миллер.
Трамп сайловолди ташвиқоти ўтаётган жой яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида бир киши қўлга олинди. Ундан иккита ўқ отиш қуроли ва бир нечта сохта паспортлар олиб қўйилди. Унинг машинасидаги давлат рақамлари ҳам қалбаки.
Ҳибсга олинганида Миллер Трампга ҳеч қандай таҳдид қилмаган. Ундан радикал материаллар ҳам топилмади. У ўқотар қурол сақлаганликда гумонланиб ҳибсга олинган ва кейинроқ 5000 доллар гаров эвазига қўйиб юборилган. Миллер айбни рад этади.