Дубай шаҳзодаси Ўзбекистонга лочин ови учун келди

Дубай шаҳзодаси Ўзбекистонга лочин ови учун келди

15 октябрь куни Дубай амирлигининг валиаҳд шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум лочин овида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар беради “Новости Ташкентского неба”.

 

Шайх Муҳаммад Бухоро вилоятига келиб, у ерда ҳар йили лочин ови билан шуғулланади.

 

27 сентябрь куни у Ўзбекистонга ташриф буюриб, Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев билан учрашган. Улар асосий йўналишлар, жумладан, сармоя, инновацион ривожланиш, яшил энергетика, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, рақамли трансформация, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилишган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: