Британия Исроил ва Хитойга қарши санкциялар жорий қилмоқчи

Британия Исроил ва Хитойга қарши санкциялар жорий қилмоқчи

Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер парламент қуйи палатасида сўзлаган нутқида маълум қилди.

Стармернинг қайд этишича, Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми яқин кунларда Пекинга бўладиган сафари чоғида Хитойдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини танқид қилган инглиз депутатларига нисбатан санкцияларнинг бекор қилинишини талаб қилади. Шу билан бирга, у лейбористлар ҳукумати Хитой билан савдо ва атроф-муҳит масалалари бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Буюк Британия ҳукумати фаластинликларга нисбатан кескин баёнотлар берган Исроил расмийларига, шунингдек, Россияга ҳарбий технологиялар етказиб берган Хитой компанияларига қарши санкциялар жорий қилиши мумкин.

Бундан ташқари, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Исроил молия вазири Бецалель Смотрич ва миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг фаластинликлар билан боғлиқ баёнотлари туфайли уларга нисбатан санкциялар қўлланилишини истисно этмади.

“Биз бу вариантни кўриб чиқяпмиз. Шубҳасиз, Исроил вазирларининг баёнотлари танқидга лойиқ”, деди Стармер.

Дўстларингизга ҳам юборинг: