Миср Ўзбекистон ОТМларига ноёб адабиёт ва дарсликларни тақдим қилди
500 дан ортиқ китоблар Миср ТИВнинг Дипломатик тадқиқотлар институти, Араб давлатлари лигаси ва “Ал-Азҳар” диний мажмуаси кутубхонаси фондидан Ўзбекистон элчихонасига топширилди.
Уларни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, унинг ҳузуридаги Дипломатик академия ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясига тақдим этиш режалаштирилган.