Охотск денгизида 2 ой сузиб юрган балиқчи қандай омон қолганини айтиб берди
Бурятиялик Михаил Пичугин ўз акаси ва 15 ёшли жияни билан денгизга чиқишади. Лекин қирғоқдан тахминан 35 км узоқлашганда қайиқ мотори бузилиб қолади. Шундан сўнг шамол уларни очиқ денгизга олиб кетади. Икки ой давом этган қидирувлар натижа бермайди.
Михаил айтишига кўра, унинг омон қолишида “жуда кучли уйга қайтиш истаги” ёрдам берган. “Ёмғир сувини йиғиб ичдим, ҳаво жуда совуқ эди, исиниш учун туя жунидан тикилган ухлаш қопига кириб олардим”, – деб ҳикоя қилади Михаил.
Унга тирик қолишда ваҳимага тушмагани, қўрқувни енга олгани ва жисмоий кучлилиги ёрдам берган, – деди Россия Парусли спорти федерацияси раиси Евгений Хромченко.
Пичугинни кўздан кечирган шифокорларга кўра, унинг тирик қолишига озиқ-овқатни тўғри тақсимлаши ва табиий семизлиги сабаб бўлган. Денгизга чиқишдан олдин унинг вазни 100 кгдан ошиқ бўлган ва 67 кун давомида у 50 кг озган.
Пичугиннинг акаси ўз ўғлининг вафотидан сўнг кучли руҳий тушкунликка тушиб қолган ва 10 кун ўтиб вафот этган.