Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Тошкентга ташриф буюрди
Мосес Каваалууко Кизиге ташқи ишлари вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди.
“Биз Қўшилмаслик ҳаракатига Уганданинг муваффақиятли раислигини олқишлаймиз ва 2027-2029 йилларда Ҳаракатга бўлажак раислигимизни қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз”, деб ёзади Саидов Telegram саҳифасида.