Университетнинг ёш ўқитувчиси халқаро гранд соҳиби бўлди

Университетнинг ёш ўқитувчиси халқаро гранд соҳиби бўлди

 

Тошкент ижтимоий инновация университети ўқитувчиси Маърифат Латипова The Young Professional Fellowship Brazil 24 дастурида гранд соҳиби бўлди.

 

Ушбу дастур ёш мутахассисларнинг етакчилик ҳамда танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, ўз устида ишлаш ва дунёқарашини янада кенгайтиришга қаратилган лойиҳа бўлиб, халқаро миқёсда ёшлар ўртасида ўтказиб борилади.

 

Дастур ҳар йили БМТ га аъзо давлатлар орасидан энг фаол ва етакчи мутахассислар айнан бу дастурда қатнашиш учун танлаб олади.

 

– Бу дастур мутахассисларга нима беради? Бу ўз соҳаси бўйича дунёнинг энг илғор ва тажрибали мутахассислари, эскпертларининг маърузаларини тинглаш, улар билан фикр алмашиш имконини беради, – дейди Маърифат Латипова. – Бу эса келгусида ўз соҳам бўйича янада кўпроқ ишлашим, янги марраларни забт этишимда қўл келади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: