Фарғонада 1,4 млрд сўмлик ноқонуний дорилар савдосига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, Марғилонда фуқаролар ўз хонадонида 1,4 млрд сўмлик, давлат реестрида қайд этилмаган 19 950 дона “NEUFOL-С” дорисини сақлаётгани аниқланган.
Шунингдек, Тошкентнинг Юнусобод туманида қонунга хилоф равишда 2 500 қути “NEUFOL-C” дорисини $21 700 га сотишга уринган шахслар ушланган.
Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиган.