Грузия мухолифати давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрмоқда
Грузия мухолифати 26-октабр куни Грузияда бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан кейин конституциявий тўнтариш сценарийсини тайёрламоқда.
Бу ҳақда Грузия парламенти спикери Шалва Папуашвили баёнотида айтилади.
«Бундай сценарийнинг барча белгилари мавжуд – олдиндан тайёрланган техник ҳукумат, сайловда аслида сиёсий мақсадларга эга бўлган маҳаллий кузатувчилар ва уларнинг сайловлар бўйича олдиндан тайёрланган сохта хулосалари. Биз олдиндан эълон қилинган конституциявий тўнтариш сценарийсини кўриб турибмиз,» – деди спикер Ажария жамоат телевидениесига берган интервьюсида.