Россия Қозоғистондан самолёт сўради

Россия Қозоғистондан самолёт сўради

Россия ҳукумати маҳаллий авиаташувчиларда самолётлар тақчиллиги хавфи туфайли Россия ичида йўловчи рейсларини ташкил этиш учун дўст мамлакатлардан ёрдам сўрамоқда. Транспорт вазирлиги Қозоғистон авиакомпанияларини Россия ички рейсларига жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея маълум қилди вазирлик раҳбари Роман Старовойт.

Интерфакс хабарига кўра, гап каботаж ташувлари ҳақида кетмоқда, бунда хорижий авиакомпания бошқа мамлакатнинг аҳоли пунктлари ўртасида парвозларни амалга оширади. Россияда бундай ҳуқуққа ҳозирда фақат маҳаллий авиаташувчилар эга. «Каботаж ташувларини рухсат бериш имконияти авиапаркнинг тақчиллиги фонида кўриб чиқилмоқда,» – дея тушунтирди Старовойт. Унинг қўшимча қилишича, бошқа давлатлар билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда, бироқ уларнинг номини айтмади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: