73 ёшли собиқ тадбиркор Элио да Силва Сан-Паулу шаҳридаги ташландиқ ҳудудни табиатнинг ям-яшил масканига айлантирди. Бу унинг шахсий лойиҳаси бўлиб, ҳар йили кўчатларга тахминан 7000 доллар сарфлашига қарамай, буни келажак учун “ажойиб сармоя” деб ҳисоблаган.