ЖССТ саломатлик учун хавфли бўлган беш турдаги озиқ-овқатлар рўйхатини эълон қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, турли хасталиклар ривожланиш хавфини оширувчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди.
Улар қуйидагилар:
1 – Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
ЖССТ хулосасига кўра, колбаса, дудланган мол гўшти, сосиска ва шу сингари қайта ишланган гўшт маҳсулотлари онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Ташкилотнинг маълум қилишича, кунига атиги 50 грамм миқдорида шундай егуликларни истеъмол қилиш йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини 18 фоизга оширади.
2 – Трансёғлар ва маргарин
ЖССТ трансёғларни овқатланиш рационидан бутунлай чиқариб ташлаш тарафдори. Қайд этилишича, дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин одам шундай зарарли маҳсулотлардан ҳимояланмаган. Бу эса юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Айниқса, маргарин энг зарарли ёғлардан бири ҳисобланади.
3 – Қовурилган егуликлар
Тамаддихоналарда қайта-қайта ишлатиладиган ёғ соғлик учун катта зиён келтиради. Ўз навбатида, қизартириб қовурилган егуликлар турли хавфли касалликларни келтириб чиқаради.
4 – Шакар ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар
Шакарнинг меъёрдан кўп миқдори жигарни зўриқтиради ва қатор хасталикларга чалиниш эҳтимолини оширади. Шу боис ЖССТ тавсиясига кўра, кунлик шакар истеъмоли 25 граммдан ошмаслиги керак.
5 – Консерваланган ва қадоқланган таомлар
Бундай егуликлар таркибида уларни сақлаш муддатини узайтиришга хизмат қилувчи зарарли қўшимчалар мавжуд. Масалан, картошка чипсларидаги натрий глутамат организмни худди чекиш билан бир хил даражада заҳарлайди.
Қолаверса, мутахассислар таркибида худди шу модда бўлган зиравор бўлаклари соғликда жиддий муаммоларни юзага келтириш эҳтимоли катта.