Мутахассислар Врангел оролидаги оқ айиқларини санаб чиқишди
“Айни дамда оролда 305 та оқ айиқ яшайди. Бу кўп йиллик мониторинг учун ўртача кўрсатгич. Барча айиқларнинг жисмоний ҳолати яхши, яхши овқатланган, аниқроғи — семиз”, – дейилади ҳисоботда.
Текширув давомида фақат бир дона озғин айиқ аниқланган.
Чукоткадаги Врангел ороли – маҳаллий аҳоли тилида “Айиқлар ороли” деб аталади. Орол узунлиги 150км, эни 80км бўлиб, бу ер энг кўп сонли оқ айиқлар яшайдиган ҳудуд ҳисобланади.