Яшиллик даражасини 30%га етказиш учун қандай ишлар қилинмоқда?

Яшиллик даражасини 30%га етказиш учун қандай ишлар қилинмоқда?

Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда айтилишига кўра, 2030 йилда Ўзбекистонда яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

▪️Ҳар йили 200 млн дарахт ва бута экилмоқда,

▪️Оролбўйида яшил қоплама 2 миллион гектардан ошди

▪️2024 йил баҳорида 138 миллион дона кўчат экилган

▪️Йил бошидан 10 минг гектардан зиёд майдонда “яшил белбоғ”, 257 та “вазирлик” ва “ҳокимлик” боғлари барпо қилинган

▪️“Менинг боғим” лойиҳаси доирасида бюджетдан 49 миллиард сўм берилиб, маҳаллаларда 215 та янги боғ яратилмоқда

▪️Йил бошидан буён дарё ва каналларга туташ 2 минг гектар ер аҳоли ва тадбиркорларга экиш учун учун берилган

▪️Автомобил йўллари қўмитасига 13та халқаро йўллар бўйига 9 миллион туп кўчат экиш топширилди.

 

Мажлисда қайд этилишига кўра, 2020 йилда яшиллик даражаси 8 фоиз бўлган бўлса, ҳозир 12 фоизга етган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: