Йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 4 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди
Бугун соат 12:00 да Ўзбекистондаги барча қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори жорий йил бошидан 4 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди.
Шу пайтгача қуёш электр станциялари томонидан 3 млрд 493,6 млн кВт⋅соат, шамол электр станцияси томонидан эса 506,4 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.