Орасида аёл ҳам бор: Туркияда террорчилар ҳужуми содир бўлди

Орасида аёл ҳам бор: Туркияда террорчилар ҳужуми содир бўлди

Туркиянинг Анқара шаҳридаги аэропорт биносига террор ҳужуми содир бўлди. Террорчилар одамларни гаровга олди. Кузатув камераларида камида тўққиз киши кўриниб турибди.

Шунингдек, террорчилар орасида аёл ҳам борлиги ҳақидаги маълумотлар тасдиқланди – у эркак билан бинога кираверишда ўқ узаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Ҳужум қилганлардан икки нафари ўлдирилган. Учинчиси ҳали тирик.

Охирги маълумотларга кўра, ҳужум пайтида уч киши ҳалок бўлган (террорчиларни ҳисобга олмаганда) ва беш киши яраланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: