Пентагон тасдиқлади: Шимолий Корея ҳарбийлари Украинада

Пентагон тасдиқлади: Шимолий Корея ҳарбийлари Украинада

Чоршанба куни Римда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг журналистларга айтишича, Пентагон аллақачон Шимолий Корея қўшинлари Россияда эканлиги ҳақида далилларга эга, аммо «улар у ерда нима қилаётгани ҳозирча номаълум, буни аниқлаш керак.»

Пентагон раҳбарининг сўзларига кўра, департамент таҳлилчилари бу масалани ўрганишда давом этмоқда ва «биз Шимолий Корея қўшинлари Россия ҳудудига ўтгани ҳақидаги далилларни кўряпмиз».

«Улар айнан нима қилишаётганини аниқлаш қолди. Булар биз ўрганишимиз керак бўлган нарсалар. Агар КХДР ҳарбийларининг нияти Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этиш бўлса, бу жуда жиддий масала бўлиб, у нафақат Европада, балки Ҳинд-Тинч океани минтақасида ҳам ўз таъсирини ўтказади,» – деди вазирлик раҳбари.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: