Боку 2027 йилги ЕЧЛ финалига мезбонлик қилиши мумкин

Боку 2027 йилги ЕЧЛ финалига мезбонлик қилиши мумкин

Боку «Олимпия» стадиони 2027 йилда Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилиши мумкин.

Apasport нашри хабарига кўра, бу борада АФФА УЕФАга расмий мурожаат юборган.

УЕФА Ижроия қўмитаси 2027 йилги Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қиладиган шаҳарни 2025 йилнинг май ойида эълон қилади.

Бокудан ташқари Мадрид шаҳри («Ванда Метрополитано» стадиони) 2027 йилда Чемпионлар лигаси финалини ўтказиш учун ариза топширган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: