Корея осмонида қирувчи самолётлар, дронлар…

Корея осмонида қирувчи самолётлар, дронлар…

Корея Республикаси ва АҚШ 110 га яқин самолёт, жумладан F-35 қирувчи самолётлари иштирокида «Озодлик байроғи» ҳаво машқларини ўтказмоқда. Бу ҳақда Корея Республикаси ҳарбий-ҳаво кучларига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.

Машғулотлар 21-октабрда бошланган ва 1 ноябргача давом этади. Жанубий Корея F-35А, F-15К қирувчи самолётларидан, Америка томони F-35B ва F-16 самолётларидан, шунингдек, MQ-9 учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланади. Биринчи ҳафтада АҚШ ва Корея ҳарбийлари миссияни режалаштиришга эътибор қаратадилар, иккинчи ҳафта ҳаводан ёрдам ва мудофаа ҳаво маневрларига эътибор қаратади.

«Биринчи марта қирувчи самолётлар ва дронларнинг биргаликдаги парвози» амалга оширилади, деб хабар беради Yonhap. Машғулотларга Австралиянинг KC-30А ёнилғи қуювчи транспорт самолёти қўшилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: