Онлайн қиморни реклама қилган блогер ушланди

Онлайн қиморни реклама қилган блогер ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими тезкор ходимлари томонидан Instagram платформасидаги аккаунт фойдаланувчиси таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларини фаол тарғиб қилиб келаётганлигини аниқланди.

 

Аниқланишича, у турли реклама роликларини ўз саҳифасига жойлаштириб, онлайн қимор рекламасини йўлга қўйган.

 

Тезкор тадбирлар натижасида, мазкур аккаунт фойдаланувчиси бўлган шахс, 2002 йилда туғилган Қува туманида яшовчи шахс гумонланувчи тариқасида қўлга олинди.

 

Юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: