Путин BRICS саммитида иштирок этиш учун келган деярли барча етакчилар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказди
«Россия президенти Владимир Путин кеча BRICS саммитида иштирок этиш учун келган деярли барча етакчилар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказди, энг муҳим ва нозик масалалар муҳокама қилинди», — дея маълум қилди РФ раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Ушаковнинг сўзларига кўра, кечки овқат давомида раҳбарлар Қозон, Татаристон, тарих ва Волга дарёси – унинг рус халқи учун аҳамияти ҳақида, шунингдек, BRICS саммитига бевосита дахлдор бир қанча мавзулар юзасидан гаплашишган.
Журналистларнинг «норасмий кечки овқат пайтида Украина мавзуси муҳокама қилиндими», деган саволига у «Бу ҳақда гапирилди», деб жавоб қайтарди.