Урушдан кейин Ғазонинг тикланиши учун 350 йил керак бўлади

Урушдан кейин Ғазонинг тикланиши учун 350 йил керак бўлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва Тараққиёт бўйича янги ҳисоботида айтилишича, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо 2023 йил 7 октябргача бўлган ҳолатига қайтган тақдирда ҳам, вайрон бўлган иқтисодиётнинг тўлиқ тикланиши учун тахминан 350 йил керак бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2007-2022 йиллар оралиғида ўртача 0,4 фоизни ташкил этган Ғазонинг олдинги ўсиш суръати яқин келажакда урушдан олдинги ЯИМ даражасига етиш учун етарли эмас.

 

Жанглар тўхтаб, минтақа 2023-йил октабргача бўлган шароитга қайтса ҳам, бу Ғазога тикланиш ва барқарор ривожланиш учун зарур йўлни тақдим эта олмайди.

– дея қайд қилинмоқда ҳисоботда.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийларининг таъкидлашича, давом этаётган блокада шароитида қайта тиклаш деярли имконсиз бўлиши мумкин. Ҳисоботда, шунингдек, Исроил томонидан жорий этилган кўп йиллик чекловлар туфайли иқтисодий вайронагарчилик қандай кучайганига эътибор қаратилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: