Хави «Барса» юлдузини АПЛга олиб кетмоқчи

Хави «Барса» юлдузини АПЛга олиб кетмоқчи

«Манчестер Юнайтед»нинг навбатдаги мураббийи 2023/2024 йилги мавсум якунида «Барселона»ни тарк этган Хави бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар бор. Айнан испаниялик Эрик тен Хагнинг ўрнини «Олд Траффорд»да ўзгартириши мумкин.

«Transfer News Live» нашрининг «Fichajes» нашрига таяниб хабар беришича, Хави «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи этиб тайинланганидан кейин «Барселона»дан вингер Рафиньяни сотиб олмоқчи.

27 ёшли бразилияликни «Transfermarkt» портали мутахассислари 60 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: