АҚШдаги сайловчилар билан учрашувда демократ ўзининг республикачи рақибига нисбатан вербал ҳужумларини кескин кучайтирди.

Унинг сўзларига кўра, Трамп тобора беқарор инсонга айланиб бормоқда ва мамлакатни бошқаришга яроқсиз.

 

«Мен Дональд Трамп Америка фаровонлиги ва хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблайман», — деди Ҳаррис.

 

 

 

Трамп, ўз навбатида, Ҳаррисни демократияга таҳдид деб атади.

 

 

 

Журналистнинг “Ҳаррис Трампни фашист деб ҳисоблайдими”, деган саволига у иккиланмасдан “ҳа” деб жавоб берди. У, шунингдек, Трампнинг собиқ ишончли одамлари у АҚШ Конституциясини менсимаслигини ва бошқа ҳеч қачон президент лавозимига ўтирмаслиги кераклигини айтганини эслатди.

 

 

 

Ҳозирда сўровномалар Трамп Харрисдан бироз олдинда кетаётганини кўрсатмоқда. The Wall Street нашрига кўра, ҳозирда сайловчиларнинг 47 фоизи Трампни, 45 фоизи эса Харрисни қўллаб-қувватлашга тайёр. 25 миллионга яқин америкалик президентлик сайловларида аллақачон почта орқали ёки очиқ сайлов участкаларида овоз берган. Асосий овоз бериш куни 5 ноябрга белгиланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: