Бухоро вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди

Бухоро вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Олтиев Элёр Дониёрович Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

 

Э. Олтиев 2011 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2017 йил Бухоро давлат тиббиёт институтининг клиник ординатурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасида бошлаган.

 

Тайинловга қадар Э. Олтиев Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: