Манчини Саудия Арабистони миллий жамоасидан истеъфога чиқарилди
Саудия Арабистони футбол федерацияси Роберто Манчини истеъфога чиқарилгани ҳақида расман эълон қилди.
Хабарда қайд этилишича, Саудия футбол федерацияси италиялик мутахассис билан амалдаги шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришган. Манчини миллий жамоанинг қониқарсиз натижалари сабабли истеъфога чиқарилган. ОАВга кўра, Манчинига тўланадиган товон пули миқдори 25 млн евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.
Манчини 2023 йилнинг август ойида Италия миллий жамоасини тарк этгач, саудияликлар устозига айланганди. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидаги сўнгги 4 ўйиндан фақат 1 тасида ғалаба қозонди ва 5 очко билан гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳдан дастлабки икки ўрин эгаси мундиалга тўғридан тўғри йўлланма қўлга киритади.