Туркиянинг BRICSга киришига Ҳиндистон тўсқинлик қилди – Bild 

Туркиянинг BRICSга киришига Ҳиндистон тўсқинлик қилди – Bild 

 

 

Карнеги жамғармасининг Туркия ташқи сиёсати бўйича собиқ дипломати ва эксперти Синан Улген Bild нашрига берган интервьюсида Ҳиндистон Туркиянинг BRICSга қўшилишига тўсқинлик қилаётганини айтди. Сабаби Анқаранинг Ҳиндистонга душман бўлган Покистон билан муносабатлари яхши эканлигидир.

 

Улгеннинг сўзларига кўра, Туркия президенти Эрдўғон Туркиянинг «стратегик мухториятини» мустаҳкамлаш учун Путин иттифоқи билан яқинлашишни истайди. Бундан ташқари, бу унинг Европа Иттифоқидан умидсизликни ифодалаш усули. Яна бир сабаб – «сиёсий обро»: Эрдўғон «бир вақтнинг ўзида НАТО ва BRICS столларида ўтира олишини» кўрсатмоқчи. У ўзини халқаро майдонда «воситачи» деб билади.

 

Танқидчиларга кўра, Эрдўғон бу каби манёврлари билан Туркияни ташқи сиёсатда яккалаб қўйган.

 

Яқинда Эрон, Миср, Эфиопия ва Бирлашган Араб Амирликлари BRICSга қўшилди. Аъзолик учун Туркиядан ташқари Озарбайжон ва Малайзия ҳам ариза топширган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: