Эрон парвозларни қайта тиклади

Эрон парвозларни қайта тиклади

Исроил ҳужуми туфайли мамлакат ҳаво ҳудуди ёпилганидан кейин Эрон парвозларни қайта тиклади. Бу ҳақда Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти вакили Жаъфар Язерлу маълум қилди.

Кейинги огоҳлантиришгача мамлакат бўйлаб тўхтатилган ҳаво қатнови эрталаб соат 9:00 да қайта тикланди, деди у.

1-октабр куни Эрон Исроилга ракета ҳужуми уюштирди. Тел-Авив ҳукумати ҳужум учун Эрон жавобгар бўлишини айтди.

Эрон матбуоти Исроилнинг Теҳроннинг ғарбий ва жануби-ғарбидаги айрим ҳарбий базаларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Ўз навбатида, Изарил армияси ҳам Эрондаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, портлаш товушлари Исроил ҳужумини қайтарган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари туфайли юзага келган ва ҳарбий объектлар «бузилмаган».

Ҳужум ортидан Эрон кейинги огоҳлантиришгача мамлакат ҳаво ҳудудини ёпишини эълон қилди.

Эрон Фавқулодда вазиятлар маркази ҳужумлар натижасида қурбонлар ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилди.

Айни пайтда Исроил армияси Эрондаги баъзи ҳарбий объектларга ҳужум «муваффақиятли» якунланганини эълон қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: