«Барселона» сафарда «Реал»га жавобсиз 4 та гол урди

«Барселона» сафарда «Реал»га жавобсиз 4 та гол урди

Испания чемпионатининг 11-тури доирасида «Реал» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилди.

 

Биринчи бўлимда томонлар тенгма-тенг кураш олиб боришди. Мбаппе гол урганди, аммо офсайд туфайли у бекор қилинди.

 

Иккинчи бўлим бошида эса Роберт Левандовски икки дақиқа ичида иккита гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб Касадонинг узатмасидан кейин польшалик футболчи яккама-якка вазиятга чиқиб боди ҳамда 16 метрлардан аниқ зарба бериб, Лунинни доғда қолдирди. Орадан икки дақиқа ўтиб эса Бальденинг узатмасидан кейин Роерт бош билан дарвозасини ишғол қилди.

 

Килиан Мбаппе 66-дақиқада яна офсайддан гол урди. 77-дақиқада эса Рафиньянинг узатмасидан кейин Ямал «Реал» дарвозабонини доғда қолдирди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Рафиньянинг ўзи дарвозабон билан яккама-якка вазиятда тўпни Луниннинг устидан ошириб, тўрга жойлади — 0:4.

 

Ушбу ғалабадан кейин «Барса» ўз очколарини 30 тага етказди ва «Реал» билан фарқни 6 очкога етказди.

 

Испания чемпионати, 11-тур

Реал Мадрид – Барселона 0:4 (0:0)

Голлар: 0:1 – 54 Левандовски, 0:2 – 56 Левандовски, 0:3 – 77 Ямаль, 0:4 – 84 Рафинья.

Реал Мадрид – Лунин, Менди (Фран Гарсия, 86), Рюдигер, Милитао, Васкес, Камавинга (Браим Диас, 77), Тчуамени (Модрич, 63), Вальверде, Беллингем, Винисиус Жуниор, Мбаппе.

Барселона – Пенья, Бальде, Мартинес, Кубарси, Кунде, Педри (Гави, 87), Касадо (Ольмо, 65), Лопес (де Йонг, 46), Рафинья, Ямаль, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Касадо (44), Кунде (69), Мартинес (75), Винисиус Жуниор (80), Пенья (82), Милитао (87), Гави (90).

Дўстларингизга ҳам юборинг: