Сўкиниш стрессга олиб келади
Россиялик нейрофизиолог олимларнинг фикрига кўра, сўкиниш асабларни издан чиқариб, организмда кўплаб касалликларни келтириб чиқаради.
Марказий асаб тизими сўкинишни агрессия деб қабул қилиб, танани стресс ҳолатига ўтказар экан. Бундай ҳолатда инсон ҳатто танасида бўлаётган оғриқларни ҳам сезмай қолиши мумкин.
Доимий стресс юрак-қон томир, асаб каби тизимларни қийнайди ва инсульт, инфаркт, қандли диабет, гипертония каби касалликлар келиб чиқишини тезлаштиради.