Грузия президенти сайлов натижаларини тан олмади ва норозилик намойишларига чақирди
Грузия президенти Саломе Зурабишвили фуқароларни фирибгарлик ва бошқа қонунбузарликларга қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқишга чақирди, мухолифат фикрича (буни президентнинг ўзи қўллаб-қувватлайди) овоз бериш куни – 26 октябрда кенг қўлланилган.
Зурабишвили журналистлар ва тарафдорлари билан суҳбатда шундай деди: «Мен бу сайловларни қабул қилмайман. Буни қабул қилиб бўлмайди, чунки бу Россиянинг мамлакатимизга қабул қилинишини, Грузиянинг Россияга бўйсунишини англатади». Унинг қўшимча қилишича, сайлов натижалари халқнинг ҳақиқий иродасини акс эттирмайди ва фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари керак.
Президент халқни эртага, 28-октабр куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 да Тбилисидаги Руставели хиёбонида тўпланишга чақирди. «Биз бутун дунёга бу сайлов натижаларини қабул қилмаслигимизни кўрсатишимиз керак», – дея қўшимча қилди у. Зурабишвили, шунингдек, бу сайловларни грузин халқининг танлаш ҳуқуқини ўғирлаган «Россия махсус операцияси» деб атади.
Мухолифат партиялари етакчилари президентнинг чақириғини қўллаб-қувватлаб, намойишларда қатнашишга тайёр эканликларини билдиришди.